Кириш Регистрация

"Ал-Иттиҳод" "Фейеноорд" футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Фейеноорд" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анис Ҳаж-Мусса Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда L'Equipe хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 24 ёшли жазоирлик футболчига "Ал-Иттиҳод" қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби унинг трансфери учун 40 миллион евро таклиф қилган.

Ҳаж-Муссанинг ўзи ҳам Роттердам клуби раҳбариятига жамоани алмаштириш истаги борлигини маълум қилган.

Анис 2024 йил ёзидан буён "Фейеноорд" сафида тўп тепмоқда. Вингер жамоа таркибида жами 87 та учрашув ўтказиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

Саудия Арабистони чемпионатининг дастлабки 5 туридан кейин "Ал-Иттиҳод" 11 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:42, 06.09.2026.
Ўқилди: 872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик