Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Гризманнинг голли серияси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Орландо» ҳужумчиси Антуан Гризманн МЛС доирасида «Сан-Диего»га қарши кечган учрашувда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди — 1:0.

35 ёшли франциялик футболчи кетма-кет учинчи ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг гол ёки ассист қайд этган ўйинлари серияси эса тўрттага етди — бу даврда Гризманн 4 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Жорий мавсум МЛСда собиқ «Атлетико» ва «Барселона» футболчиси 8 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:43, 06.09.2026.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик