Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Барселона» «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Давид Алабага қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» эркин агентларни таркибига қўшишдан манфаатдор бўлгани сабабли Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Давид Алабанинг вазиятини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sportowy портали учун хабар берди.

Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 34 ёшли футболчи билан «Бавария»да бирга ишлагани учун уни яхши танийди. «Барселона» австриялик футболчининг универсаллигини юқори баҳолайди: у марказий ҳимояда ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади.

Бироқ ҳозирча Алабанинг Италия клубларидан бирига ўтиши эҳтимоли юқорироқ. Унга «Рома» ва «Лацио» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Алаба 2021 йилдан 2026 йилгача «Реал»да ўйнади. Бу даврда ҳимоячи барча мусобақаларда 132 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма қайд этди. Ўтган ёзда футболчи эркин агентга айланди.

Киритилди: 14:27, 06.09.2026.
Ўқилди: 1475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик