Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ндиайе «Манчестер Сити»нинг ҳар бир ўйиндаги мақсадини айтди

Баҳо:
+ | -

Сенегаллик вингер Илиман Ндиайе «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Манчестер Сити» — дунёдаги энг йирик клублардан бири. Ким бу ерда ўйнашни истамайди? Бу ерда совринларни қўлга киритиш учун майдонга тушасиз. Ҳар бир ўйиндаги мақсад — ғалаба», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида келтирди.

Ндиайе ёзги трансферлар ойнасида «шаҳарликлар» сафига қўшилди. Трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этди. Сенегаллик футболчи «Манчестер Сити» билан 2031 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.

Жорий мавсумда Илиман АПЛда 3 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 14:37, 06.09.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик