Кириш Регистрация

Икки суперклуб «Бавария» юлдузига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциялик вингер Майкл Олисе, ҳуқуқлари Мюнхеннинг «Бавария» клубига тегишли бўлиб, Европанинг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларида хабар берди.

24 ёшли ярим ҳимоячини Мадриднинг «Реал» клуби ва «ПСЖ» ўз сафига қўшишдан манфаатдор. Мюнхен гранди эса Олисенинг трансфер қийматини 200–230 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Германия Бундеслигасида Майкл 32 та учрашувда иштирок этиб, 15 та гол урди ва 19 та голли узатма амалга оширди. «Бавария» ва франциялик футболчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 14:39, 06.09.2026.
Ўқилди: 940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик