Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» немис ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англия Премьер-лигаси клублари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшишни «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» истамоқда. Германиялик футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади. У «арилар» билан 2030 йил июнь ойи охиригача шартнома тузган.

Жорий мавсумда Феликс Германия чемпионатида 2 та учрашув ўтказди ва голли ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Бундеслиганинг 2 та туридан сўнг «Боруссия» 6 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:41, 06.09.2026.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик