"Ливерпуль"да Рональд Араухонинг жамоадаги дастлабки ўйинларидан катта қониқиш ҳосил бўлгани хабар қилинмоқда.
Sport хабарига кўра, уругвайлик ҳимоячи ҳозирча янги жамоаси сафида бор-йўғи учта расмий учрашувда қатнашган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни жалб қилиш тўғри қарор бўлган, деган фикрда. Мураббийлар штаби ҳам, директорлар ҳам Араухонинг ҳаракатларидан жуда мамнун.
27 ёшли футболчи АПЛнинг дастлабки икки турида захирадан майдонга тушган бўлса, "Ипсвич"га қарши 2:0 ҳисобида якунланган учрашувда илк бор асосий таркибда ўйнади ва 90 дақиқани тўлиқ ўтказди. У мазкур баҳсда 10 та яккакурашдан 9 тасида, ҳаводаги 6 та курашнинг барчасида ғолиб чиқиб, 7 марта тўпни хавфли ҳудуддан узоқлаштирди.
Араухо "Барселона"дан "Ливерпуль"га 2026/27 йилги мавсум охирига қадар ижара асосида ўтган. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.













