«Барселона» ичидаги El Pais манбалари жамоа бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўтган ёзда таркибга келиб қўшилган ярим ҳимоячи Родридан «жуда мамнун» эканини таъкидламоқда.
Хабар қилинишича, германиялик мутахассис ЖЧ-2026 ғолиби билан машғулотлардан сўнг тез-тез мулоқот қилиб туради. Ла Лиганинг «Валенсия»га қарши ўйини олдидан (6 сентябрь) Флик ва Родри машғулот маркази майдонида бошқа футболчилар зарбаларни пухталаётган бир вақтда беш дақиқа давомида суҳбатлашишди.
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, улар прессинг ҳақида гаплашишган ва немис мураббийининг «кўк-анорранглилар» ярим ҳимоячилари жарима майдони атрофидан кўпроқ зарба бериши кераклиги борасидаги ғоясини муҳокама қилишган.
Шунингдек, Родри кийиниш хонасининг ҳам меҳрини босқичма-босқич қозонаётгани таъкидланмоқда.













