"Барселона" жорий мавсумда навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди.
Ҳанс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 4-турида сафарда "Валенсия"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди.
Каталонияликлар жорий чемпионатда учинчи бор бир ўйинда 5 та гол уришди.
"Барселона" 1-турда "Эльче"ни 5:0, 3-турда эса "Райо Вальекано"ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
2-турда "Атлетик" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган.
Шу тариқа, "Барселона" Ла Лиганинг дастлабки 4 турида рақиблар дарвозасига жами 17 та гол урди.













