"Барселона"нинг "Валенсия"га қарши ўйинида гол уриб, Рафинья бу мавсумда Испания лигасида голлар сонини олтитага етказди.
Шу тариқа у 21-аср Испания лигасида илгари фақат Лионель Месси қайд этган ноёб натижага тенглашди. Икки марта, 2012/2013 ва 2013/2014 мавсумларида Месси лигадаги дастлабки тўртта ўйинида олтита гол урди. Энди Рафинья бу натижага эришди. Испания лигасида бошқа ҳеч ким бунга эриша олмаган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2022 йилдан бери "Барселона" сафида ўйнаб келмоқда, илгари "Лидс"да ўйнаган.













