"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Премьер-лиганинг учинчи турида "Челси" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
"Бошланиш энг яхши бўлмади, лекин биз, албатта, ажойиб жавоб бердик. Менга бизнинг кураш услубимиз ёқди. Биз таваккал қилдик - томоша қилиш жуда ёқимли эди, бу ажойиб ўйин эди.
Уларда жамоани ўйинга яхши тайёрлай оладиган ажойиб мураббий бор. Ўйинчиларининг сифати билан улар исталган вақтда йўқдан бирор нарса яратишлари мумкин. Биз уларни яхши ушлаб турдик. Умуман олганда, бу биздан ажойиб ўйин бўлди."
Мартин Эдегор ҳақида:
"Менимча, у футболдан завқланмоқда. Унинг шахсий ҳаёти яхши, у машғулотларга тайёр, унинг ўз тартиби бор ва агар у ақлли ўйнаса, атрофидаги ўйинчилар билан мулоқотдан кўп фойда олиши мумкин. Менимча, у бугун ажойиб эди."
Лигадаги учта ўйинда ҳам ғалаба қозониш ва атиги битта гол ўтказиб юбориш ҳақида:
"Биз жуда хурсандмиз ва ҳар сафар ўз даражамизни оширишда давом этишимиз ва яхшиланишга интилишимиз керак, чунки бизда ўсиш учун имконият бор. Биз ғалабадан завқланишимиз керак, чунки бугун бу жуда муҳим эди", деди Артета.













