«Ювентус» Италия А Сериясининг 3-турида ўз майдонида «Милан» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда ҳисоб 68-дақиқада очилди. «Милан»нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Альфаджо Сиссе жамоасини олдинга олиб чиқди.
«Ювентус» эса баҳснинг 90+2-дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди. Федерико Гатти ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу натижадан сўнг «Милан» 7 очко билан А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очкога эга «Ювентус» қўшимча кўрсаткичлар бўйича миланликлардан ортда қолиб, бешинчи поғонада бормоқда.
Кейинги турда «Милан» 12 сентябрь куни Римда «Лацио»га қарши майдонга тушади. «Ювентус» эса 13 сентябрь куни ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилади.













