«Ливерпуль» ва «Челси»нинг собиқ футболчиси Даниэль Старриж Лондон клубини мавсумлар оралиғида қабул қилиб олган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Старрижнинг фикрича, «Челси»да майдондаги ўзаро тушунишув борасида ҳали ҳам айрим муаммолар бор.
«Хаби олдида муҳим вазифа турибди — жамоани ўзи кўришни хоҳлаётган услубда ўйнашга мослаштириш.
Тараққиёт ҳақида гапирадиган бўлсак, улар дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонди ва бугун ҳам ўзини яхши томондан кўрсатди. Аммо мен ўзаро тушунишувни назарда тутяпман — майдонда ҳали ҳам маълум бир саросима сезилиб турибди», — дея Старрижнинг сўзларини BBC Sport келтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» АПЛ доирасидаги сўнгги учрашувда Лондоннинг «Арсенал» клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.













