«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Мартин Эдегорнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Канонирлар» сардори якшанба куни «Челси»га қарши ўтган ва 2:1 ҳисобида якунланган Лондон дербисида ғалаба голига муаллифлик қилди.
«Эдегор ҳозир жисмоний жиҳатдан жуда яхши ҳолатда ва ўзига ишончи ҳам юқори. Мен уни анчадан бери бундай кўрмагандим. Ўтган мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юборганидан кейин унинг исботлайдиган нарсалари бор. Буни Букайо Сака ва Кай Хаверц ҳақида ҳам айтиш мумкин.
Мартин футболдан завқ оляпти ва айнан шунинг учун бундай формага кирди. Қилаётган ишингдан завқ олиш ва майдонда бор кучингни бериш жуда муҳим. Бугун мен айнан шуни кўрдим.
У олдинга кўп югурди, дарвоза томон зарбалар берди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратди. Бу ажойиб ўйин эди», — дея Артетанинг сўзларини Arsenal Radar келтирди.
Мартин Эдегор жорий мавсумда 4 та учрашувда 3 та гол урди.













