Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

«Насаф»га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубогининг бу йилги эгаси ҳам маълум бўлди. Афсуски бу соврин бу сафар ҳам "Насаф"га насиб этмади. Финалдаги тенгма-тенг ўйинда барибир тажриба ўз сўзини айтди. "Бунёдкор" тажриба борасида "Насаф"дан устун эканлигини яна бир бор исботлади.

Барча мухлисларнинг навбатдаги Кубоги финалидан умидлари жуда катта эди. Чунки жамоанинг бу йилги ўйинлари ва ютуқлари (финалдан олдинги икки ўйинни ҳисобга олмаганда) бизда шундай катта умид пайдо қилганди. "Иштаҳа овқат пайти келади", - деган иборага мос равишда биз мухлислар финалдан аввал ғалабани қандай нишонлаш ҳақида ўйлай бошлагандик. Бу умид ўйиннинг иккинчи булими охирларигача ҳам сўнмади. Аммо бу сўнгги дақиқаларда саробга айланди.

Начора, бу — футбол, футбол ишқибозини ана шундай аламли мағлубиятлардан ҳеч ким кафолатламаган. Биз асло бу ерда жамоа ўйинчиларини ёки мураббийни танқид қилишдан йироқмиз. Ҳамма йигитларимизга аксинча катта раҳмат айтамиз. Улар қўлларидан келганларини қилишди. Майдонда жавлон уришди. Бизнинг жамоамиз ўйинчиларига бўлган ишончимиз асло камаймайди, аксинча ошиб кетаверади. Шунингдек, барча қашқадарёлик футбол мухлисларининг севимли инсонига айланган бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиевга бўлган ҳурмат ва ишончимиз ҳам ошса ошадики, асло камаймайди. Ушбу мутахасис бу йил қўлидан нималар келишини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, бу йилги чемпионат учун кураш давом этмоқда, ҳали олдинда еттита ўйин турибди. Бизнингча, барча мухлислар ҳам жамоа ўйинчилари ҳам ўтган мағлубиятларни тезда унутиб, бор эътибор ва диққатни олдинда турган ўйинларга қаратиш керак. Шундай бўлади ҳам. Чунки, "Насаф" жамоаси осонликча таслим бўлдаиган жамоа эмас. Ҳаёт давом этаверади. Орзу ва истаклар яна қанот ёйиб кетаверади. Биз мухлисларнинг ҳам "Насаф"га бўлган ишқибозлигимиз давом этаверади. "Насаф"га бўлган ишончимиз ва ҳурматимиз асло сўнмайди!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:38, 26.09.2013.
Ўқилди: 3748 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.