Бугун, 7 сентябрь куни Европанинг бир қатор миллий чемпионатлари ҳамда Саудия Арабистони Про лигасида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Испания Ла Лигасининг 4-турига бугун икки ўйин билан якун ясалади. Тошкент вақти билан соат 22:00да "Хетафе" — "Сельта", 00:30да эса "Эльче" — "Реал Сосьедад" учрашувлари бошланади.
Италия А Сериясининг 3-турида 21:30да "Кальяри" "Лечче"ни қабул қилади. Куннинг сўнгги баҳсида эса 23:45да "Удинезе" ва "Лацио" ўзаро тўқнаш келади.
Туркия Суперлигасида ҳам икки учрашув режалаштирилган. 22:00да "Гёзтепе" — "Газиантеп" ҳамда "Ризеспор" — "Аланьяспор" баҳслари бир вақтда старт олади.
Саудия Арабистони Про лигасида эса 20:30да "Ал-Халиж" — "Ал-Риёд" учрашуви ўтказилади. Куннинг эътиборли баҳсларидан бири 23:00да бошланади — чемпионат пешқадами "Ал-Ҳилол" ўз майдонида "Неом"ни қабул қилади. "Ал-Ҳилол" дастлабки беш турдан кейин 15 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.













