«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси, айни пайтда футбол эксперти Уэйн Руни «Арсенал» ҳимоячиси Габриэл дос Сантоснинг «Челси» дарвозабони Эмилиано Мартинес билан тўқнашуви ҳақида фикр билдирди. Эпизод учрашув бошида содир бўлди.
Рунининг фикрича, ҳакам «канонирлар» футболчисини майдондан четлатиши керак эди.
«Дарҳол буни пайқаш қийин, аммо такрорий лавҳани кўрганингизда, Мартинес тўпни қўлида ушлаб тургани, Габриэл эса оёғини кўтариб, унинг бошига зарба берганини кўрасиз. У майдонда қолгани учун жуда омадли бўлди», — деди Руни BBC телеканалидаги Match of the Day дастурида.
Англия чемпионатининг учинчи туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Айни пайтда «канонирлар» тўққиз очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Кўклар» эса олти очко билан тўртинчи ўринда.













