Давид Алаба «Реал»ни тарк этди. Австриялик футболчи эркин агентга айланди. Шу тариқа, ҳимоячи трансфер ойнаси ёпилган бўлса ҳам, исталган клубга текин ўтиши мумкин.
Манба «Манчестер Юнайтед»нинг эҳтимолий трансфер бўйича позициясини маълум қилди. Унга кўра, «қизил иблислар» Алабага қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.
Клубда таъкидлашларича, Давид Алаба аллақачон ёши катта футболчи ҳисобланади. Шунингдек, ҳимоячининг маош бўйича талаблари ҳам юқори.













