Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Моуриньо: «Интер»нинг Чемпионлар лигасини ютмагани ҳайратланарли»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши ўйин олдидан Милан жамоасини юқори баҳолади. Умумий босқичнинг 1-туридан ўрин олган учрашув 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

«Бу ажойиб жамоа. Улар олти йилдан бери бир хил ўйин моделига амал қилиб келмоқда. Конте давридан Кивугача — ўша услуб, ўша тактик профил ва ўша турдаги футболчилар. Улар ҳатто кўзини юмган ҳолда ҳам ўйнай олади», — дея Моуриньюнинг сўзларини Sky келтирди.

«Бу жуда етук, сифатли ва жисмоний жиҳатдан кучли жамоа. Шундай «Интер»нинг ҳали Чемпионлар лигасини ютмагани ҳайратланарли», — қўшимча қилди португалиялик мутахассис.

«Нерадзурри» Чемпионлар лигасининг сўнгги 10 мавсумидан 8 тасида иштирок этган. Жамоа 2023 ва 2025 йилларда финалгача етиб борган, ўтган мавсумда эса мусобақани 1/8 финал босқичида тарк этган.

Киритилди: 16:55, 07.09.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик