Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Кейн: «Чемпионлар лигаси кубоги бизники бўлиши керак»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн жамоанинг Чемпионлар лигаси янги мавсумидаги асосий мақсади ҳақида гапирди.

«Ўтган мавсум ғалабага жуда яқин келгандик. Биз Чемпионлар лигасини кетма-кет икки марта ютган жамоага мағлуб бўлдик. Бунда уяладиган ҳеч нарса йўқ.

Янги мавсумни кубок бизники бўлиши керак, деган фикр билан бошлаяпмиз. Ғалаба қозониш йўлини топишимиз керак», — деди Кейн TNT Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Бавария» Чемпионлар лигаси ярим финалида «Пари Сен-Жермен»га қарши баҳсларда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.

Венсан Компани шогирдлари янги мавсумнинг 1-турида ўз майдонида «Будё-Глимт»ни қабул қилади. Учрашув 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:10, 07.09.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик