Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Боруссия» сардори Чемпионлар лигаси стартини интиқлик билан кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси ва сардори Вальдемар Антон Чемпионлар лигаси умумий босқичи старти олдидан журналистлар билан мулоқот қилди. 1-турда дортмундликлар «Вильярреал»га қарши майдонга тушади.

«Бу ўйинни жуда катта интиқлик билан кутяпмиз. Чемпионлар лигасида ўз майдонингда ўйнаш — ҳар бир футболчи учун алоҳида воқеа. Ўтган мавсум ортда қолди. Энди олдинга ҳаракат қилишимиз ва эртага биринчи қадамни ташлашимиз керак», — дея Антоннинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Шунингдек, у жамоадоши Серу Гирасси ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Мен Гирассини жуда узоқ вақтдан бери биламан. У ҳозиргидан ҳам яхшироқ ўйнай олади. У биз учун жуда муҳим футболчи», — деди Антон.

Ўтган мавсумда 30 ёшли гвинеялик ҳужумчи Бундеслигада 33 та ўйинда 17 та гол урган. Жорий мавсумни эса 2 та учрашувда 2 та гол билан бошлади.

«Боруссия» — «Вильярреал» учрашуви 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:13, 07.09.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик