Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дитмар Хаманн «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигаси янги мавсумидаги имкониятларини жуда юқори баҳолади.
«Агар Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби «Пари Сен-Жермен» жаҳон чемпиони Испания билан ўйнаса, мен «ПСЖ»га пул тиккан бўлардим. Жамоада энг юқори савиядаги футболчилар янада кўпайди. Соф футбол нуқтаи назаридан эса Чемпионлар лигасини жаҳон чемпионатидан юқори қўяман», — деди Хаманн Die Welt нашрига берган интервьюсида.
Мутахассис «Арсенал», «Барселона», «Реал» ва «Бавария» каби рақиблар билан таққослаганда ҳам парижликларни устун кўришини таъкидлади.
«Мен «ПСЖ»ни улардан бир поғона юқори қўярдим. Хвича Кварацхелия билан парижликлар таркибида, шубҳасиз, айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси бор. Усмон Дембелени ҳам унутмаслик керак.
«ПСЖ»нинг ҳар бир позициясида жаҳон даражасидаги футболчилар бор. Сардор Маркиньос эса жамоани ажойиб тарзда бошқаради.
Шу сабабли, бу мавсум Чемпионлар лигасида яна «ПСЖ»ни мағлуб этиш керак бўлган асосий жамоа деб ҳисоблайман», — қўшимча қилди Хаманн.
«Пари Сен-Жермен» Чемпионлар лигасидаги янги мавсумни чоршанба куни «Слован»га қарши ўйин билан бошлайди.













