Кириш Регистрация

АПЛда 3-турнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 2026/27 мавсуми 3-турининг энг яхши футболчиси совринига номзодларни эълон қилди. Рўйхатдан олти нафар футболчи жой олди.

Номзодлар — "Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма, "Ливерпуль" футболчилари Коди Гакпо ва Александер Исак, "Эвертон" вингери Тайрик Жорж, "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Тайрик Митчелл ҳамда "Арсенал" сардори Мартин Эдегор.

Доннарумма "Ковентри"га қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабада 3 та муҳим сейв амалга ошириб, дарвозаси дахлсизлигини сақлади. Исак "Ипсвич"га қарши 2:0 ҳисобида якунланган баҳсда дубль қайд этган бўлса, ҳар икки голга Гакпо ассистентлик қилди.

Жорж "Манчестер Юнайтед"га қарши 2:2 ҳисобидаги ўйинда гол уриб, 3 та голли вазият яратди ва 4 та муваффақиятли дриблинг амалга оширди. Митчелл "Фулхэм" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабада фаолиятида илк бор бир ўйинда иккита гол урди. Эдегор эса "Челси"га қарши Лондон дербисида "Арсенал"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган ҳал қилувчи гол муаллифи бўлди.

Ғолиб мухлислар овоз бериши орқали аниқланади. Овоз бериш 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да якунланади. 

Киритилди: 18:29, 07.09.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик