Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Винисиус: "Мураббий барчасини пухта тайёрлади"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «Интер»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Баҳс 8 сентябрь куни ўтказилади.

«Чемпионлар лигаси бошланганда, ҳамма нарса бошқача ҳис қилинади. Биз кучли жамоага қарши ўйинга тайёрмиз. “Интер” жисмоний жиҳатдан жуда кучли, беш нафар ҳимоячи билан ўйнайди. Бундай схемага қарши ҳаракат қилиш одатда биз учун осон эмас.

Аммо мураббий барчасини пухта тайёрлади», — деди футболчи клуб телевидениесига берган интервьюсида.

«Бизда бир нечта футболчининг йўқлиги вазифамизни қийинлаштиради. Шунга қарамай, барчамиз майдонга бор кучимизни бериш учун чиқамиз.

Умид қиламанки, бундай ўйинларда мухлислар билан алоҳида уйғунлик ҳосил қиламиз», — дея қўшимча қилди Винисиус.

Киритилди: 20:50, 07.09.2026.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик