"Милан"нинг собиқ футболчиси Алессандро Костакурта Европа лигасининг янги мавсуми фаворитлари ҳақида фикр билдирди. У мусобақада Италия А Серия грандларининг имкониятларини юқори баҳолади.
"Милан" ва "Ювентус" Европа лигасининг фаворитлари ва улар камида ярим финалга чиқиши керак. Шунингдек, Англия жамоаларига, айниқса "Борнмут"га эътибор қаратиш лозим", — деди Костакурта SportWeek нашрига берган интервьюсида.
Европа лигаси умумий босқичининг 1-турида "Милан" ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилади. "Ювентус" ҳам мусобақадаги иштирокини уй ўйини билан бошлайди — туринликлар НЕКка қарши майдонга тушади.
Алессандро Костакурта футболчилик фаолиятининг деярли барча қисмини "Милан"да ўтказган. Фақат 1986/87 йилги мавсумда у ижара асосида "Монца" шарафини ҳимоя қилган.













