Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Комо" футболчисида саратон аниқланди

Баҳо:
+ | -

"Комо" футболчиси Роберта Пиккида кўкрак бези саратони аниқланди. Яқин вақт ичида у даволаниш курсини бошлайди.

"Роберта клуб тиббий хизмати томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланган ҳолда даволанишни бошлайди. Клуб шифокорлари унинг даволаниши билан шуғулланаётган мутахассислар билан яқин ҳамкорлик қилади", — дейилади "Комо" матбуот хизмати баёнотида.

Клуб, шунингдек, Пиккини қўллаб-қувватлаш мақсадида у билан амалдаги шартномани муддатидан олдин узайтирди. Янги келишув 2027/28 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

"Комо" даволаниш даврида футболчининг шахсий ҳаёти ва махфийлигига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўради.

Киритилди: 22:04, 07.09.2026.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик