Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Тевес: "Месси ва Роналду менинг хайрлашув ўйинимда бирга ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболи юлдузлари Лионель Месси ва Криштиану Роналду келажакда бир жамоа сафида майдонга тушиши мумкин. Бу Карлос Тевеснинг хайрлашув учрашувида амалга ошиши кутилмоқда.

Собиқ аргентиналик ҳужумчи мазкур тадбирни ўз ватанида ўтказишни режалаштирган.

"Роналду менга у ерда бўлишини айтди. Леони ҳам кўндириш қийин бўлмади. Иккаласи ҳам розилигини берди. Бу ўйинни катта интиқлик билан кутяпман. У жуда ҳиссиётларга бой бўлади", — дея Тевеснинг сўзларини Footmercato келтирди.

Тевеснинг таъкидлашича, у доим Месси ва Роналдуни бир жамоада ўйнаётган ҳолда кўришни орзу қилган. Энди эса бу орзу амалга ошиши кутилмоқда.

Хайрлашув учрашуви 2026 йил декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

41 ёшли Криштиану Роналду айни пайтда Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубида, 39 ёшли Лионель Месси эса MLSда "Интер Майами" сафида фаолиятини давом эттирмоқда.

Киритилди: 05:32, 08.09.2026.
Ўқилди: 658 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик