Женнаро Гаттузо бошқарувидаги "Лацио" Италия А Сериясида мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлади.
Римликлар 3-турда сафарда "Удинезе"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Интер"дан келиб қўшилган Давиде Фраттези 75-дақиқада гол урди. Бу унинг жорий мавсумдаги 3-ўйинидаги 3-голи бўлди.
88-дақиқада Альберт Гюдмюндссон "Лацио"га ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
Аввалги турларда "бургутлар" "Болонья" ва "Женоа"ни бир хил — 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ҳар икки учрашувда ҳам ягона голни Фраттези урган.
"Лацио" 3 турдан сўнг 9 очко жамғариб, А Серия турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Худди шунча очкога эга "Рома" ва "Интер" тўплар нисбати бўйича юқорироқ ўринда жойлашган.
12 сентябрь куни "Лацио" ўз майдонида 7 очко билан 5-ўринда бораётган "Милан"ни қабул қилади.
Шу билан бирга, Гаттузо бошқарувидаги илк расмий ўйинда "Лацио" Италия Кубоги 1-босқичида B Серия вакили "Мантова"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.













