«Лион» спорт директори Матьё Луи-Жан ёзги трансфер ойнасида Карим Бенземани клубга қайтариш бўйича музокаралар ўтказилганини тасдиқлади.
«Ҳақиқатан ҳам, ёзда воситачи орқали Карим билан алоқа бўлди. Менимча, бу трансферни амалга ошириш имконсиз эди, чунки унинг амалдаги шартномаси бунга тўсқинлик қиларди. Карим — буюк футболчи. Ўша пайтда биз ҳужумчи излаётган эдик, аммо музокаралар бундан нарига ўтмади», — деди Луи-Жан.
Аввалроқ 38 ёшли футболчининг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси борлиги сабабли трансфер амалга ошмагани хабар қилинган эди.
Шу билан бирга, Бензема 2030 йилгача Саудия Арабистони чемпионатининг элчиси ҳисобланади ва мазкур келишув шартларини бажариш ниятида. Бу мажбурият унинг бошқа мамлакат клуби билан шартнома имзолашига тўсқинлик қилиши мумкин.
Франциялик футболчи 31 август куни Саудия Арабистони клуби билан шартномасини бекор қилди. «L'Eqipe» нашри Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси яқин вақт ичида фаолиятини якунлаши эҳтимоли ошиб бораётганини таъкидлаган.













