«Тоттенхэм»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббий ёрдамчиси Густаво Пойет клубнинг Михаил Мудрикни ижарага олганига муносабат билдирди.
«Бу катта таваккал. У жуда ўзига хос футболчи экани ҳам хавфни оширади. Мудрикнинг битта яққол устунлиги бор — тезлик, шунчаки ақл бовар қилмас даражадаги тезлик. Агар унинг ўйинида шу жиҳат иш бермаса, ҳаммаси тугайди.
Футболчи икки йил ўйнамаган бўлса, жароҳат оладими ёки йўқми, билмаймиз. Одатда, бундай футболчилар соннинг орқа қисми мушакларидан жароҳат олади. Жуда катта маблағ сарфланмоқда. Энди нима бўлишини кўрамиз», — деди Пойет.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» Мудрикни «Челси»дан бир мавсумга ижарага олди. Келишувда футболчини 75 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.













