Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге - Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК - ЛАСК
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Рууд Гуллитнинг собиқ рафиқаси ажрашиш сабабини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -1
Бўлим: ЕВРОПА

"Милан" афсонаси Рууд Гуллитнинг собиқ рафиқаси Эстель Кройф Нидерландия телевидениеси эфирида уларнинг никоҳи бузилишига сабаб бўлган воқеани эслади.

"Бу мен турмуш ўртоғимни ўз уйимизнинг меҳмонхонасида бошқа аёл билан ушлаб олганимдан кейин содир бўлди. Мен хонага фарзандларим билан кирдим, қизим ҳам, ўғлим ҳам барчасини кўрди. Шунинг учун ажрашдим.

Бундай воқеани тезда унутиб бўлмайди. Албатта, вақт ўтиши билан оғриқ камаяди. Вақт барча яраларни даволайди, аммо инсонда ҳар доим ҳам кутиш учун етарлича вақт бўлавермайди", — деди Кройф.

Кейинчалик Эстель ўзига нисбатан 21 ёш кичик бўлган, Марокашда туғилган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони Бадр Хари билан муносабат ўрнатган.

"Рууд бир нарсани билиши керак: Бадр мени ундан тортиб олмаган. Рууднинг ўзи мени бой берган. Уни тарк этаётганимни айтганимда, у жуда ғазабланди.

Албатта, Рууднинг бошқа аёллар билан муносабатлари бўлган. Никоҳимиз давомида у менга доимо хиёнат қиларди. Мен буни билардим, у эса ҳаммасини доим рад этарди. Йиллар ўтиши билан унга бўлган ишончим тобора камайди. Охир-оқибат унга умуман ишонмай қўйдим", — деди Йохан Кройфнинг жияни бўлган Эстель.

Киритилди: 09:57, 08.09.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик