"Ливерпуль" мустақил глобал тадқиқот натижаларига кўра, Европанинг етакчи жамоалари орасида маданиятга энг катта таъсир кўрсатаётган футбол клуби деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
Harris & Toluna томонидан 22 та халқаро бозорда ўтказилган тадқиқотда иштирокчиларнинг 31 фоизи "Ливерпуль"ни маданиятга кучли таъсир кўрсатадиган клуб сифатида баҳолаган.
Мерсисайдликлар бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Европа клубини сезиларли фарқ билан ортда қолдирди. Кейинги жамоа 24 фоиз овоз тўплаган.
"Ливерпуль"нинг глобал қамрови рақамли кўрсаткичларда ҳам акс этган. Сўнгги бир йил ичида клубнинг ижтимоий тармоқлардаги видеолари 14,7 миллиард марта томоша қилинган, расмий сайтига эса дунё бўйлаб 96,16 миллион марта ташриф буюрилган.
Тадқиқот натижалари мухлислик маданияти, рақамли контент ва халқаро аудитория билан фаол мулоқот "Ливерпуль"нинг футболдан ташқаридаги таъсирини ҳам ошираётганини кўрсатди.













