Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ёзги трансфер ойнасида «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини ўз жамоасида кўришни истаган. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.
Манбага кўра, Милан клуби 27 ёшли футболчи учун 70 миллион евро талаб қилган. Бастонининг ўзи эса «Интер»дан уни зудлик билан қўйиб юборишни сўрамаган.
Бироқ трансфер амалга ошмай қолишининг асосий сабаблари Ибраима Конатенинг «Реал»га келиши ва Рауль Асенсионинг жамоада қолиши бўлгани айтилмоқда.
«Реал» Ла Лиганинг дастлабки тўртта турида тўққиз очко тўплаб, мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.













