Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм

Мареска мавсумда ҳали очко йўқотмаган «Порту»га баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска УЕФА Чемпионлар лигаси 1-турида «Порту»га қарши ўтадиган сафар учрашуви олдидан фикр билдирди.

«Бу жуда мураккаб сафар бўлади. Улар мавсумни жуда яхши бошлади. Европа мусобақаларидаги сўнгги 14–15 та ўйинда бор-йўғи бир марта мағлуб бўлишган. Бу ерда ўйнаш қанчалик қийин эканини шунинг ўзи кўрсатиб турибди. Аммо биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

«Порту» — жуда яхши жамоа. Уларнинг футболчилари турли хусусиятларга эга, аммо жамоавий ўйини жуда аниқ йўлга қўйилган. Улар тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам тажовузкор ҳаракат қилади ва ўзига хос услубга эга. Шунга қарамай, ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Мақсадимиз аввалгидек — ўзлигимизни сақлаш ва ўйинларда ғалаба қозониш. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — деди Мареска.

Sports.ru маълумотига кўра, «Порту» жорий мавсум бошидан буён ўтказган барча олтита учрашувида ғалаба қозонган.

Киритилди: 13:06, 08.09.2026.
Ўқилди: 1153 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик