Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Почеттино АҚШ футболи учун улкан мақсадларни белгилади

Баҳо:
+ | -

Маурисио Почеттино АҚШ миллий жамоаси билан шартномасини узайтиргач, мамлакатни жаҳон футболининг етакчи давлатларидан бирига айлантиришни мақсад қилганини айтди.

Аргентиналик мутахассиснинг АҚШ футболидаги ваколатлари ҳам кенгайтирилди. Энди у ёш футболчиларни ривожлантириш, мураббийлар тайёрлаш ва профессионал лигалар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари билан ҳам шуғулланади. Бироқ Почеттинонинг режалари 2030 йилги жаҳон чемпионати билан чекланмайди.

«Бу — АҚШнинг келажаги. Жаҳон чемпионатида яхши натижа кўрсатишга ва мухлислар билан биргаликда ўзига хос муҳит яратишга ҳаракат қиламиз.

Ҳозир федерация яратмоқчи бўлган мероснинг бир қисмига айланишимиз керак. Асосий мақсад — АҚШни футболдаги энг қудратли мамлакатлардан бирига айлантириш. Бу — орзу», — деди Почеттино.

2028 йили Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпиада ўйинлари ҳам мураббийнинг асосий мақсадларидан бири. Почеттино АҚШ жамоаси ўз майдонида олтин медаль учун курашиши керак деб ҳисоблайди. Шунингдек, у ёш футболчиларга мамлакат шарафини ҳимоя қилиш учун кўпроқ имконият бериш лозимлигини таъкидлади.

«Федерациямиз ва мамлакатимизнинг мақсадларидан бири Олимпиада олтин медали учун асосий даъвогар бўлишдир», — деди мураббий.

Почеттино АҚШда ёш футболчиларни тарбиялашга бўлган муносабатни ҳам танқид қилди. Хусусан, у клубларнинг ўсмир футболчиларни миллий жамоа йиғинларига қўйиб юбормаслигига эътироз билдирди.

«Агар 17 ёшда бўлсанг ва дам олишинг керак бўлса? Вой-вой-вой, демак, сенда катта муаммо бор.

17 ёки 18 ёшли футболчига 30 ёшли ўйинчи каби муносабатда бўлиш мумкин эмас. Баъзан биз 18 ёшли футболчиларни 28 ёки 30 ёшли ўйинчилардек қабул қиламиз», — деди Почеттино.

Мураббийнинг фикрича, бундай қарашни ўзгартириш АҚШда кучли футбол маданиятини шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Киритилди: 13:11, 08.09.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик