Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге - Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК - ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид - Интер
08/09 23:59 Порту - Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д - Вильярреал
08/09 23:59 Лилль - Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой

«Вильярреал» мураббийи «Боруссия»га қарши ўйин олдидан мақсадини айтди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» «Депортиво»га қарши ўйиндаги мағлубиятни унутиб, бор эътиборини Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши еврокубок баҳсига қаратди.

Жамоа бош мураббийи Иньиго Перес матбуот анжуманида футболчилар сафарда ғалаба қозониш учун руҳан тайёр эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, рақибнинг нуфузи ёки Ла Лигадаги сўнгги натижалар бу мақсадга таъсир қилмайди.

«Мағлубиятдан кейин ўзингизга келиш зарур ва бу табиий жараён. Мағлубият футболчиларга оғир ботади. Аммо эртангидай учрашув олдинда турганида, бор эътиборни унга қаратиш шарт», — деди Перес.

Мураббий ўтмишга қараб қолиш фойдасиз эканини ҳам таъкидлади.

«Ўтган йили ёки икки кун олдин содир бўлган воқеаларни бир четга суришимиз керак. Бу — янги тарих ва унга шундай муносабатда бўлишимиз лозим. Эртага ҳаммасини янгидан бошлаш имконияти бор. Бу бошқа учрашув ва у сафарда ўтади. Биз уни таҳлил қиламиз. Фақат шу ўйин ҳақида ўйлаш бизга ёрдам бериши мумкин».

Перес жамоа ҳужумдан воз кечмаган ҳолда, ҳимояда ҳам мустаҳкам ҳаракат қилишга интилаётганини айтди.

«Биз бу ерда ғалаба қозонмоқчимиз. Ҳужумда аниқ ҳаракат қилиш ҳимояда ишончли ва жипс бўлишга халал бермайди. Ҳозиргача бизга аниқлик етишмади. Керакли ўйин ва натижага эришиш учун мураббий ишлашда давом этиши керак».

Иньиго Перес Германия жамоасининг кучли жиҳатларига ҳам тўхталди.

«Уларда бир неча йилдан буён бир мураббий ва бир хил тизим сақланиб келмоқда. Айрим тактик ўзгаришларга қарамай, Ковач бошчилигида таҳлил қилган барча ўйинларимиздаги каби «Боруссия»ни кутяпмиз. Улар ўз фалсафаси ва асосий футболчиларини сақлаб қолган. Шу боис бизга яхши таниш бўлган жамоани кўришни кутмоқдамиз», — деди мураббий.

Киритилди: 13:37, 08.09.2026.
Ўқилди: 517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик