Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Бектемир Мелиқўзиев WBА чемпионини жангга чорлади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида WBА йўналиши бўйича асосий даъвогар ҳисобланган Мелиқўзиев ташкилотнинг амалдаги чемпиони, мексикалик Хайме Мунгуяга қарши рингга чиқиш истагини билдирди.

“Бек Булли” аввалроқ бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилган эди. Ўзбекистонлик боксчи Мунгуяга 31-октябрь куни бўлиб ўтадиган Mexico vs The World профессионал бокс оқшоми доирасида жанг ўтказишни таклиф қилди.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жанги Сауль Альварес ва Кристиан Мбилли ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев айни пайтда WBА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонлик боксчи сўнгги жангида ганалик Сена Агбекони техник нокаут эвазига мағлуб этиб, WBА қитъалараро чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.

Мазкур ғалаба Мелиқўзиевнинг профессионал рингдаги 17-ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида биргина мағлубият мавжуд. Суперўрта вазн тоифасининг WБА йўналишидаги амалдаги чемпиони Хайме Мунгуя ҳисобланади.

30 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси айни пайтда профессионал бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Оскар де ла Ҳояга тегишли бўлган Golden Boy промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Киритилди: 14:36, 08.09.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик