Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Осиё ўйинлари олдидан Японияда йиғин ўтказади

Баҳо:
+ | -

Японияда ўтказиладиган Осиё ўйинлари старт олишига саноқли кунлар қолди. Нуфузли мусобақага пухта ҳозирлик кўриш мақсадида Ўзбекистон бокс бўйича миллий терма жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Японияда ўтказиш учун йўл олди.

Терма жамоа аъзолари 2–9 ва 9–16 сентябрь кунлари Нисио шаҳридаги спорт базасида ташкил этиладиган халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Боксчилар мусобақа ўтказиладиган муҳитга мослашиш билан бирга, мураббийлар штаби раҳбарлигида тайёргарликни давом эттиради.

Йиғинга Самандар Олимов, Асилбек Жалилов, Фарёзбек Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков, Санжарбек Вахобов, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Дилшод Абдумуродов, Илҳомжон Эргашев, Шавкатжон Болтаев, Абдуллоҳ Мадаминов, Фазлиддин Эркинбоев, Нурислом Исмоилов, Норбек Абдуллаев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Акмалжон Исроилов, Ҳалимжон Мамасолиев, Арман Маханов ва Жаҳонгир Зокиров жалб этилган.

Терма жамоага Тўлқин Қиличев бош мураббийлик қилади. Мураббийлар штаби таркибидан Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Алимардон Достонов, Шерзодбек Аҳмаджонов, Ботир Маҳмудов, Дмитрий Синитский ва Жавлон Эшматов ўрин олган.

Шифокор — Комилжон Расулов, физиотерапевт — Хесус Алберто.

 

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 16:51, 08.09.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик