Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Матерацци «Реал»даги Моуриньо таъсири ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Реал» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида «Интер»ни қабул қилади.

Учрашув олдидан «Интер»нинг собиқ ҳимоячиси Марко Матерацци Жозе Моуриньюнинг «Реал»га қайтиши ҳақида фикр билдирди.

— Моуринью яқин ўтмишдаги унчалик ёрқин бўлмаган натижаларига қарамай, яна «Реал»да. Бу сизни ҳайрон қолдирдими?

«Йўқ. Чунки унинг Флорентино Перес билан муносабатлари қандай эканини ва Перес Жозега қай даражада ишонишини биламан. Унга шу қадар ишонадики, яна «Реал» калитларини топширди. Жозе эса одатдагидек барча масъулиятни ўз зиммасига олади ва жамоа учун асосий таянч нуқтасига айланади».

— У айнан Моуринью услубида қайтди: «Мен сизлардан бириман».

«Жозенинг энг ажойиб жиҳати шундаки, унинг қўл остида ўйнайдиган ҳар бир футболчи ўзини унинг одамидек ҳис қилади ва майдонда у учун борини беришга тайёр бўлади. Фақат бир ёмон томони бор: у кетганидан кейин ҳамма уни соғиниб қолади...»

— «Реал»га Бернарду Силва, Арда Гюлер ва Камавинга етишмайди. Марказда эса Вальверде билан бирга Тчуамени ўйнаши мумкин.

«Демак, энг юқори савиядаги икки ярим ҳимоячи ва кийиниш хонасида жанжаллашиб қолган яна икки футболчи. Лекин Жозе уларни ҳам яраштириб қўя олади — кейин улар энг яқин дўстларга айланишади», — деди Матерацци.

Киритилди: 17:08, 08.09.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик