Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

«Ливерпуль» академияси учун дунё бўйлаб истеъдодли ёшларни қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» академиясини қайта кучайтириш мақсадида дунё бўйлаб ёш ва иқтидорли футболчиларни излаш бўйича фаол скаутинг кампаниясини бошлади.

Ўтган ёзда асосий таркибни янгилаш учун қарийб 450 миллион фунт сарфланганидан сўнг клуб ёшлар тизимидаги захирани ҳам тўлдиришга катта эътибор қаратмоқда.

Глобал истеъдодлар бўйича директор Мэтт Ньюберри бошчилигида марказий ҳимоячилар Ифеаньи Ндукве ва Мор Талла Ндиайе, шунингдек, колумбиялик плеймейкер Самуэль Мартинес каби футболчилар билан шартнома имзоланди. «Ливерпуль» Мартинес учун курашда «Барселона» ва «Челси»ни ортда қолдирган.

Энг йирик трансфер эса «Генк» дарвозабони Лукка Брюгманс бўлди. Мерсисайдликлар 18 ёшли голкипер учун 30 миллион фунт тўлади. Бу сумма уни тарихдаги энг қиммат ўсмир дарвозабонга айлантирди. «Ливерпуль» унинг трансфери учун «Реал» билан ҳам рақобат қилган.

Жамоа сардори Виржил ван Дейк Ндуквенинг салоҳиятига ҳам юқори баҳо берди:

«У катта иқтидор. Жисмонан бақувват ва ўрганишга жуда чанқоқ», — деди нидерландиялик ҳимоячи.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» Грузиянинг иқтидорли футболчиси Андрия Бартишвили учун курашда «Арсенал»га имкониятни бой берган.

Киритилди: 17:51, 08.09.2026.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик