Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Эрлинг Холанднинг Чемпионлар лигасидаги фантастик статистикаси

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд Чемпионлар лигасида деярли ҳар бир ўйинга ўртача биттадан гол урмоқда.

Бугун «Манчестер Сити» ҳужумчиси Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Порту»га қарши ўйинда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Англия клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Норвегиялик футболчи «Манчестер Сити» сафида Чемпионлар лигасида 40 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урган.

Умуман олганда, Холанднинг Чемпионлар лигасидаги натижаси 59 та ўйинда 59 та голни ташкил этмоқда.

Киритилди: 02:34, 09.09.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик