Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Киву: «Биз «Реал»дек жамоага қарши муносиб курашдик»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Реал»дан 1:2 ҳисобида қабул қилинган мағлубиятдан сўнг жамоаси ўйинига баҳо берди.

«Мен умуман жаҳл қилганим йўқ. Аксинча, жамоам кўрсатган жасорат ва характердан хурсандман. Хатолар бўлиб туради — бу спортнинг бир қисми. Энг муҳими, улардан кейин қандай реакция қилиш ва ҳаракатни давом эттириш. Тўғри руҳиятни ўйин охиригача сақлаб қолиш жуда муҳим», — дея Кивунинг сўзларини Football Italia келтиради.

«Менимча, бугун яхши ўйин ўтказдик. Биз устунлик қилишга ҳаракат қилдик ва учрашув давомида ташаббусни қўлда ушлашга интилдик. Бу мени хурсанд қилади ва жамоанинг келажагига ишонч уйғотади.

Биз «Реал» тезкор ҳужумга ўтишлар ва олдинги чизиқдаги футболчиларининг маҳорати эвазига ўз вазиятларига эга бўлишини яхши билардик. Шунга қарамай, сўнгги дақиқаларгача ўйин ичида қолдик, характер кўрсатдик ва яхши ҳаракат қилдик.

Биз бу ерга дуранг учун келмаганимиздан фахрланаман. Жасорат кўрсатдик ва «Реал»дек жамоага қарши муносиб курашдик», — деди «Интер» бош мураббийи.

Киритилди: 04:09, 09.09.2026.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик