Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Европа чемпиони Белотти Серия Б жамоасини кучайтирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Андреа Белотти Италия чемпионатида 350 дан ортиқ ўйин ўтказган. Бироқ «Рома»нинг собиқ футболчиси ўз мамлакати олий дивизионида жамоа топа олмади. Ёзда Белотти тиббий кўрикдан ўта олмагани сабаб «Кальяри»да қолмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Энди 32 ёшли Белотти «Модена» футболчисига айланди. Серия Б клуби ўзининг расмий сайтида Андреа билан 2027 йил ўрталарига қадар, бир мавсумлик шартнома имзоланганини маълум қилди. Белотти «Модена»да 11-рақамда ўйнайди.

Ҳозирда «Модена» Италиянинг иккинчи даражали футбол дивизиони турнир жадвалида бешинчи ўринни бўлишиб турибди. Чемпионатнинг ўтган уч турида жамоа олти очко тўплади.

Андреа Белотти 2021 йилда Италия терма жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлган.

Киритилди: 07:30, 09.09.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик