«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Интер» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
«Жуда кучли жамоага қарши ўйинда бизга қийин бўлган вазиятлар ҳам бўлди. Улар бекорга Италия чемпиони бўлишмаган.
Шу билан бирга, айрим пайтларда биз уларни қийин аҳволга солиб қўйдик — айниқса, тўп билан яхши ҳаракат қилган ҳолда қарши ҳужумларда. «Бетис»га қарши ўйинда ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлган, ўша баҳсда ўз имкониятларимизни голга айлантира олмаган эдик.
Ўйин йирикроқ ҳисобда якунланиши мумкин эди. Бизда, жумладан менда ҳам, имкониятлар бўлди. Аммо Чемпионлар лигасида босимга бардош беришга тўғри келадиган вазиятлар бўлиши табиий.
Биз фақат битта гол ўтказиб юбордик, ҳимоячилар жуда яхши ҳаракат қилишди, аммо кучли жамоалар ҳимоядаги бўшлиқларни топа олади.
Бундан ташқари, Тибо Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди. Ҳаммаси ҳам ёмон бўлмади, аммо ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Энг муҳими — уч очко», — деди Жуд Беллингем.













