Кириш Регистрация

«Боруссия» футболчиси қўшимча текширувлардан ўтади

Баҳо:
+ | -

«Боруссия» Дортмунд ярим ҳимоячиси Константинос Карецас Чемпионлар лигаси 1-турида «Вильярреал»га қарши ўйинда бош айланиши билан боғлиқ муаммо сабаб майдонни тарк этди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида 18 ёшли футболчи алмаштиришни сўраб қўлини кўтарди ва майдонга ётиб қолди. Шифокорлар унга бир неча дақиқа давомида ёрдам кўрсатишди. Шундан сўнг Карецас носилкада майдондан олиб чиқилди.

Клуб маълум қилишича, футболчи ҳолати вазиятга кўра қониқарли бўлган ва қўшимча текширувлардан ўтиш учун шифохонага олиб кетилган. 

Киритилди: 09:04, 09.09.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик