Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль 2-1 Атлетико
09/09 23:59 Наполи 0-1 Арсенал
09/09 23:59 Спортинг 3-1 Галатасарой
09/09 23:59 ПСЖ 6-1 Слован
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче - Рома
10/09 21:45 ПСВ - Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Куртуа Миллатлар лигасида Бельгия сафида ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа миллий жамоанинг янги бош мураббийи Марк ван Боммел билан суҳбатдан сўнг Миллатлар лигасининг бутун мавсумини ўтказиб юборишини тасдиқлади.

«Мен Миллатлар лигасида ўйнамасликка қарор қилдим. Фақат жароҳатлар сабаб таркибда жиддий муаммолар юзага келса, истисно бўлиши мумкин. Бу қарор жамоа «Тўртлик финали»га чиқса ҳам, ўйнамаслигимни англатади», — дея Куртуанинг сўзларини hln.be келтиради.

Жаҳон чемпионатидан сўнг дарвозабон бир йилга терма жамоадаги иштирокини тўхтатиб, дам олишни исташини айтган эди. Шу билан бирга, Куртуа миллий жамоадаги фаолиятини якунлагани йўқ.

«Евро саралаш ўйинларидан бошлаб яна жамоа ихтиёрида бўламан. Ван Боммел эса менга асосий таркибдаги ўринни кафолатлай олмаслигини айтди. Агар Миллатлар лигасида ўйнайдиган дарвозабон ўзини яхши кўрсатса, мураббий унга ишонишда давом этиши мумкин.

Аммо мен ўз ўрним учун курашмоқчиман. Яна Бельгия термасининг биринчи рақамли дарвозабони эканимни исботлашни истайман», — деди Куртуа.

Назарий жиҳатдан, яқиндаги жаҳон чемпионатида Испанияга қарши ўйин Куртуанинг Бельгия термасидаги сўнгги учрашуви бўлиб қолиши ҳам мумкин.

«Мен бундай бўлишини кутмаяпман», — деди дарвозабон.

Тибо Куртуа Бельгия миллий жамоаси сафида 115 та учрашув ўтказган.

Киритилди: 15:49, 09.09.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик