Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту 0-2 Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д 3-2 Вильярреал
08/09 23:59 Лилль 2-3 Бетис
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 2-0 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Дани Ольмо: «Жаҳон чемпиони бўлиш ҳаётингни ўзгартиради»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида нима бўлаётганини англашнинг иложи йўқ. Аммо ҳакам финал ҳуштагини чалганида, хаёлингга: «Биз уддаладикми? Биз ҳақиқатан ҳам чемпион бўлдикми?» деган фикр келади.

Шунда бу ҳисни бироз кучлироқ англай бошлайсан. Кубокни кўтарганингда эса янада кучлироқ ҳис қиласан. Кейин оилангни, уларнинг реакциясини кўрасан. Мен тез-тез йиғлайдиган инсон эмасман, аммо…», — деди Ольмо The Guardian нашрига берган интервьюсида.

«Бу сени ўзгартиради, ҳаётингни ўзгартиради. Ҳалигача бу воқеанинг аҳамиятини тўлиқ англаб етдикми, билмайман. Бошқа стадионларда сени олқишлаб кутиб олишганида нимагадир эришганингни тушунасан, аммо барчасини тўлиқ англаш учун вақт керак бўлади.

Болалигимда 2010 йилги авлодни етиб бўлмас даражада деб ўйлардим — Иньеста, Хави, Бускетс, Хаби Алонсо, Вилья… ҳақиқий афсоналар. Биз ўша авлодга қараб улғайдик ва улар бизга қанчалик кўп қувонч ҳадя этганини эслаб, соғинар эдик. Энди эса ўзимиз ҳам шундай футболчилар қаторига кирганимиз маълум бўлмоқда», — деди Ольмо.

Испания сўнгги жаҳон чемпионати финалида Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Киритилди: 15:55, 09.09.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик