Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

ОКМК — "Пахтакор": ўзаро ўйинларда катта устунлик "шерлар" томонида

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ОКМК — "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. Баҳс Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказилади ва 18:30 да старт олади. Учрашув Sport TV орқали жонли намойиш этилади.

Жамоалар Суперлига доирасида шу кунга қадар 37 марта ўзаро тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 24 тасида "Пахтакор", 8 тасида ОКМК ғалаба қозонган, яна 5 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати ҳам тошкентликлар фойдасига — 64:30.

ОКМКнинг "Пахтакор" устидан энг йирик ғалабаси 4:2 ҳисобида қайд этилган. "Пахтакор" эса рақибини энг катта фарқ билан 6:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бугунги баҳс жамоалар ўртасидаги Суперлига тарихидаги 38-учрашув бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:21, 09.09.2026.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик