Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Пари Сен-Жермен» дарвозабони: «Асосий кипер бўлишга муносиб эканимни исботлашга ҳаракат қилдим»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Матвей Сафонов жамоага янги қўшилган Люка Шевалье билан асосий таркибдаги ўрин учун рақобат ҳақида фикр билдирди.

Россиялик дарвозабоннинг таъкидлашича, сўнгги икки йил давомида у психологик, жисмоний ва тактик жиҳатдан анча ўзгарган. Сафонов Париждаги биринчи мавсумини мослашув даври сифатида ўтказишини аввалдан тушунган, бироқ иккинчи мавсумда асосий таркибдан жой олиш учун жиддий кураша олишига ишонган.

«Шевалье жамоага келганидаёқ, биринчи машғулотдан бошлаб асосий дарвозабон бўлишга муносиб эканимни исботлашга ҳаракат қилдим», — деди Сафонов Le Parisien нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:38, 09.09.2026.
Ўқилди: 943 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик