Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Сурхон" учрашуви якунланди. Фарғонадаги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Нефтчи" 12-дақиқада ҳисобни очди. Алишер Одиловнинг узатмасидан кейин Владимир Йовович тўпни дарвозага йўллади.
31-дақиқада фарғоналиклар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Стипе Перица имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан "Сурхон" фарқни қисқартирди. 46-дақиқада захирадан майдонга тушган Камронбек Юсупов 47-дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:1 қилди.
64-дақиқада "Нефтчи" яна пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бу сафар Перица рақиб дарвозабонини доғда қолдира олмади.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва "Нефтчи" 2:1 ҳисобидаги ғалабани сақлаб қолди.













